Теннисчи Рафаэль Надаль ўн тўртинчи бор Роллан Гаррос турнирида ғолиб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 36 ёшли испаниялик Рафаэль Надаль Париждаги Ролан Гаррос турнири чемпионига айланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Финалда Надаль норвегиялик Каспер Руудни 6:3, 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, испаниялик спортчи ўн тўртинчи бор Франция Очиқ чемпионатида ғолиб чиқди ва майдонда тенгсиз теннисчи эканлигини исботлади.

У эркаклар ўртасидаги Ролан Гаррос турнирининг энг кекса ғолибига айланди.

Турнир давомида Надаль кучли ўнта спортчидан тўрт нафарини, жумладан, дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковични мусобақадан чиқариб юборшга эришди.

Шу тариқа, «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда 22 марта ғалаба қозонган Р.Надаль фаолиятини давом эттиришини айтди.

Бир йил ичида у Австралия ва Франция очиқ чемпионатларида энг яхши натижага эришди.

Аёллар ўртасида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси польшалик Ига Свентек Ролан Гаррос турнирининг икки карра ғолиби. У 35 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу борада у америкалик Винус Уильямсга етиб олди.


Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар