21:41, 07 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик 2000 нафар ўқувчи «тоғизқумалак» ўйнаб, Гиннес рекордини ўрнатади
ASTANA. Kazinform – 9 сентябрь куни Алмати шаҳрида «Тоғизқумалак куни» муносабати билан Тоғизқумалак мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 2000 дан ортиқ ўрта мактаб ўқувчилари иштирок этади. Уларнинг мақсади Қозоғистоннинг Гиннес рекордлар китобига кириш, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
Тоғизқумалак қозоқларнинг миллий ўйинларидан бири. Шунингдек, 2020 йилда ЮНЕСКО қарори билан тоғизқумалак инсониятнинг маданий мероси рўйхатига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир соат 10:00 да Алматидаги Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 21-24 сентябрь кунлари Алмати шаҳридаги ADD стол тенниси марказида талабалар (U-15, U-17) ўртасида рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати ташкил этилади. Турнирда 20 та давлатдан 150 дан ортиқ спортчи иштирок этади.