Қозоғистонлик 10 нафар теннисчи жаҳон ТОП-100талигига кирди

Елена Рибакина
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик 10 нафар теннисчи жаҳоннинг ТОП-100лигидан жой олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, Елена Рибакина WТА рейтингида 4-ўринни эгаллади.

Юлия Путинцева йилни 69-ўринда якунлаган бўлса, жуфтлик баҳсларида Анна Данилина 56-ўринда бормоқда.

Эркаклар ўртасида ATP рейтингида Александр Бублик дунёнинг 32-ракеткаси бўлса, жуфтлик баҳсларида Александр Недовесов 44-ўринни, Андрей Голубев 61-ўринни эгаллаб турибди.

Ўсмирлар ўртасидаги ITF рейтингида икки нафар теннисчи кучли 100таликка кирди. Амир Омарханов – 57-ўринда, Асилжан Аристанбекова – 66-ўринда.

14 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида Tennis Europe рейтингида Ева Коришева 50-чи, Томирис Нуржан 91-ракетка ҳисобланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram