Қозоғистонга юборилаётган сайёҳлар сони жиҳатидан Ўзбекистон етакчилар қаторидан ўрин олган

None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда туризм ҳар йили жадал ривожланяпти. Қозоғистонга боришни хоҳловчи хорижликлар сони ортиб боряпти. Қозоғистонга асосан Россия, Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Германия, АҚШ фуқаролари келади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда жорий йилнинг олти ойида e-Qonaq туристик рўйхатга олиш тизимида 557 минг хорижлик рўйхатга олинган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мамлакатга бошқа давлатлардан 144 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган.

«Kazakh Tourism» АЖ Қозоғистонга сайёҳлар энг кўп келадиган 10 та давлатни аниқлади: Россиядан – 218 минг киши, Ўзбекистондан – 142 минг киши, Хитойдан – 31 минг киши, Ҳиндистондан – 16 минг киши, Қирғизистондан – 15,8 минг киши, Тожикистондан - 14 минг киши, Туркиядан - 12,5 минг, Германиядан - 10 минг киши, АҚШдан - 8 минг киши, Жанубий Кореядан - 6 минг киши ташриф буюрган. Улар Қозоғистоннинг қайси вилоятларига кўпроқ ташриф буюришлари ҳам маълум бўлди.

Шундай қилиб, биринчи ўнталикка Алмати – 199 минг, Астана – 105 минг, Атирау вилояти – 32,6 минг, Алмати вилояти – 29,5 минг, Манғистау вилояти – 25,6 минг, Ақтўбе вилояти – 23,2 минг, Чимкент – 15,6 минг, Ақмола вилояти - 15 минг, Қарағанди вилояти - 14,6 минг, Жамбил вилояти - 14,5 минг кирди.

Ўтган йили Шарқий Қозоғистон, Қостанай ва Қизилўрда вилоятлари ҳам машҳур ҳудудлар рўйхатидан жой олган бўлса, бу йил хорижликлар учун жозибадор бўлиб қолган. Мутахассисларнинг фикрича, хорижликларни Қозоғистондаги турар жой ва овқатланишнинг нисбатан паст нархлари, шунингдек, визасиз режим ўзига жалб қилади.

Ҳозир Қозоғистон 26 давлат билан ўзаро визасиз режимни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Улар орасида Австрия, Саудия Арабистони, Сан-Марино, Баҳрайн ва бошқа давлатлар бор.


Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар