Қозоғистонга сайёҳ сифатида келиб, Россияга ноқонуний ўтмоқчи бўлган хорижликлар қўлга олинди - МХҚ

ASTANА. Каzinform – Чегарачилар Россия Федерацияси ҳудудига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш нафар хорижий фуқарони қўлга олди, дея хабар беради Каzinform ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: ҚР МХҚ матбуот хизмати

«4 август куни МХҚ ЧХ Ғарбий Қозоғистон вилояти департаменти чегарачилари белгиланган назорат-ўтказиш пунктларидан ташқарида Россия Федерацияси ҳудудига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш нафар хорижий фуқарони қўлга олди. Улар Қозоғистон Республикасига ҳаво орқали сайёҳ сифатида келган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Европа Иттифоқи мамлакатларига яхши яшаш шароити излаб йўл олган. Ҳибсга олинганлар Ғарбий Қозоғистон вилояти Тасқала туман суди қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилди ва мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди», — дейилади расмий хабарда.

photo
Сўнгги хабарлар