Қозоғистонга расмий ташриф билан ИКАО Бош котиби келди

ASTANA. Kazinform — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИKАО) Бош котиби Хуан Карлос Саласар рафиқаси Кардона хоним билан бирга Астанага илк бор расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қазақстанға ресми сапармен  ИКАО Бас хатшысы келді
Фото: ҚР Көлік министрлігі

Аэропортда юқори мартабали меҳмонни ҚР Транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаев кутиб олди. Ушбу ташриф Хуан Карлос Саласарнинг Марказий Осиё мамлакатларига илк сафари бўлди.

Ташриф доирасида ИКАО раҳбари ҚР Транспорт вазирлиги кўмагида 20-22 октябрь кунлари Астанада бўлиб ўтадиган ИКАОнинг Авиация хавфсизлиги ҳафталигида (ICAO Security Week 2026) иштирок этади.

Қазақстанға ресми сапармен ИКАО Бас хатшысы келді
Фото: ҚР Көлік министрлігі

Қозоғистон илк бор авиация соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, авиакомпаниялар ва аэропортлар вакиллари, шунингдек, соҳа етакчи мутахассисларини бирлаштирадиган бундай йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда.

“ИКАОнинг Авиация хавфсизлиги ҳафталигининг Қозоғистонда ўтказилиши ва ташкилот Бош котибининг расмий ташрифи халқаро авиация ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган юксак ишончини, Қозоғистоннинг авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари эътироф этилаётганини ва жаҳон авиациясидаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади”, — дейилади хабарда.

Тадбир якунлари глобал авиация хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ва замонавий таҳдидларга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга қўшимча туртки бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон илк бор ИКАОнинг Авиация хавфсизлиги ҳафталигини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.