Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёрдам Туркияга Давлат раҳбари топшириғига биноан жўнатилди. Юкда вайронагарчиликли зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун чодирлар, иситгичлар, иссиқ кийим ва бошқа зарур буюмлар бор.

Гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 55 тоннани ташкил этади.

«Юк ҳаво орқали Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олди», - дейилади хабарда.

Бундан аввал Қозоғистондан Туркияга 55 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Фото: t.me/qr_tjm
Сўнгги хабарлар