Қозоғистон Туркияга 55 тонна гуманитар ёрдам жўнатади – ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикаси Туркия Республикасига қўшимча инсонпарварлик ёрдами етказади.
None

Бу масала Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигида бўлиб ўтган Ҳукумат комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Инсонпарварлик ёрдами 55 тоннага яқин бўлган кийим-кечак (иссиқ куртка ва шимлар), қишки чодирлар, металл кроватлар, кўрпа-тўшаклар ва бошқа кундалик эҳтиёжларидир.

Юк ҳаво йўли орқали Туркиянинг Газиантеп шаҳрига жўнатилади.

Қозоғистон жорий йилнинг феврал ойи бошида содир бўлган даҳшатли зилзилалар оқибатларини бартараф этишда Туркияни қўллаб-қувватламоқда.

Сўнгги хабарлар