Қозоғистондан Европанинг курорт шаҳарларига парвозлар амалга оширилади

Греция
Фото: Unsplash

ASTANA. Kazinform - Air Astana авиакомпанияси Европанинг жозибали Ираклион (Греция) ва Подгорица (Черногория) шаҳарларига ёзги мавсумий рейслар қайта тиклангани ҳақида хабар берди.

«Алматадан Крит оролида жойлашган Ираклионга парвозлар 6 июндан душанба, пайшанба ва шанба кунлари ҳафтасига 3 марта бошланади. Парвозлар Airbus A321LR авиалайнерида амалга оширилади, парвоз давомийлиги 6 соат 30 минут. Қозоғистон фуқаролари Грецияга кириш учун амалдаги визага муҳтож. Ираклиондан Афинага бир соат давом этадиган маҳаллий мунтазам рейслар, шунингдек, машҳур Санторини оролларига паром орқали бориш мумкин.

Икки томонлама чиптанинг минимал нархи барча тўловлар билан эконом-классда 307 959 тенгени ташкил этади”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, авиакомпания Черногория пойтахти Подгорицага парвоз қилиш мумкинлигини маълум қилди.

“Алматидан 8 июндан бошлаб рейслар сешанба, жума ва шанба кунлари, Астанадан Подгорицага парвозлар эса 9 июндан душанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. 2024 йил 1 майдан 31 октябргача Қозоғистон фуқаролари Черногорияга 30 кунгача визасиз киришлари мумкин.

Алматидан Подгорицага бориш-келиш чиптасининг барча тўловлари билан минимал нархи эконом-классда 282 551 тенгедан бошланади.

Парвозлар давомийлиги A321LR самолётида Алматидан 6 соат 55 дақиқа, Астанадан 6 соат 30 дақиқани ташкил этади”, — дейилади авиакомпания хабарида.

Чипталарни авиакомпаниянинг airastana.com веб-сайтидан, шунингдек, брон қилиш ва ахборот марказидан, авиакомпанияларнинг савдо офислари ва сайёҳлик агентликларидан харид қилиш мумкин.  

Сўнгги хабарлар