Қозоғистондан 8 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди, улар 5 йилгача қайтиб кела олмайди

None
ORAL. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятидан миграция қонунчилигини бузган 8 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, Миграция хизмати департаменти суд қарорини бажариш мақсадида Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросини мажбуран депортация қилган.

«Бундан ташқари, Бўрли тумани полиция бўлими миграция хизмати гуруҳи инспектори Сауалат Туримов томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида туман судининг қарори билан муқаддам депортация қилинган Ўзбекистон фуқароси Ақтау шаҳри ҳудудида бўлганлиги аниқланди. У 2022 йил августидан бери қидирувда эди. Миграция қонунчилигини бузганларнинг барчаси «Тажен» назорат-ўтказиш пункти орқали депортация қилинди ва 5 йил муддатга Қозоғистонга кириш тақиқланди», – дейилади хабарда.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram