Қозоғистондаги коллежларда қанча талаба таҳсил олмоқда

Қозоғистон Республикаси таълим вазири Ғани Бейсенбаев давлат раҳбарининг ёшларни талаб юқори бўлган касблар билан қамраб олиш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистондаги коллежларда қанча талаба таҳсил олмоқда
Фото: Kazinform

– Бугунги кунда 772 та коллежда 531 минг ўқувчи таҳсил олади. Коллежларнинг 85 фоизи иқтисодиётнинг техник, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар тайёрлашни таъминлайди. Президентимиз топшириғи асосида 2025 йилгача ёшларни талаб юқори бўлган касбларга 100 фоиз бепул қамраб олиш кўзда тутилган. Жорий йил учун белгиланган топшириқ бажарилди, - деди Ғани Бейсенбоев Ҳукумат йиғилишида.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, Туркистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида битирувчиларни бепул касб-ҳунар таълими билан қамраб олиш даражаси пастлигича қолмоқда.

– Битирувчиларнинг бандлиги кадрлар тайёрлашнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Бугунги кунда бу кўрсаткич пенсия бадаллари ва иш берувчилар билан тузилган шартномаларни ҳисобга олган ҳолда 77 фоизни ташкил этади. Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида бу кўрсаткич республика кўрсаткичидан паст, - дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар