Қозоғистоннинг 9 та назорат-ўтказиш пунктида чегарадан ўтиш вақти 30 дақиқагача қисқартирилади

ASTANA. Kazinform - Янгилик Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларига тааллуқлидир, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига таяниб.

Чегара назорат-ўтказиш пункти
Фото: ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси

Режалаштирилган ишлар доирасида ўтказиш қобилиятини кунига 6 баробарга, ўртача 170 тадан 960 та автомобилгача ошириш, шунингдек, чегарадан ўтиш вақтини 30 дақиқагача қисқартириш кутилмоқда. Жорий йилда 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегарасидаги барча 10 та автомобиль чегара постларида автоматлаштирилган электрон навбат тизими жорий этилди. Ундан Qoldau.kz платформасида ва «CargoRuqsat» мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин.

Тизимнинг жорий этилиши республика автомобиль йўллари бўйлаб автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишини бартараф этиш имконини берди ва ташиш жараёнининг шаффофлигини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда давлат чегарасидаги 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш учун қанча маблағ ажратилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар