Давлат чегарасидаги 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш учун 15,4 миллиард тенге ажратилди

ASTANА. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистон давлат чегарасидаги 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш учун 15,4 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Чегара
Фото: очиқ манба

Вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакат давлат чегарасида 52 та назорат-ўтказиш пункти мавжуд. Жумладан:

- ЕОИИнинг Хитой Халқ Республикаси (5), Ўзбекистон (8) ва Туркманистон (1) билан ташқи чегараларида 14 та ўтказиш пунктлари.

- ЕОИИ ички чегараларида Россия Федерацияси (30) ва Қирғизистон Республикаси (8) билан 38 та назорат-ўтказиш пунктлари.

Умуман олганда, Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ЕОИИ ташқи чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш билан шуғулланади.

Вазирлик маълумотларига кўра, транзит салоҳияти ошгани сабабли мавжуд назорат-ўтказиш пунктлари одамлар ва транспорт воситалари оқимини тезкорлик билан ўтказа олмаяпти. Шу боис пунктларда тирбандлик юзага келади.

“Ушбу муаммони ҳал қилиш учун давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2024 йилда биринчи навбатдаги 9 та назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш учун 15,4 миллиард тенгега яқин маблағ йўналтирилди. Республика бюджетидан талаб қилинадиган маблағлар ишларнинг бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганидан кейин ва таннарх аниқлангач кўриб чиқилади”, — дейилади Транспорт вазирлиги ахборотида.

Сўнгги хабарлар