Қозоғистонда йил бошидан буён ёшларга 1,5 минг микрокредит берилди

ASTANА. Кazinform - Йил бошидан буён ёшларга 5000 дан ортиқ грант ва 1500 дан ортиқ микрокредитлар берилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
«Тадбиркорликни ривожлантириш учун микрокредитлар ва грантлар ажратиш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача ёшларга 5 мингдан ортиқ грант ва 1,5 мингдан ортиқ микрокредит берилди. Танлов асосида ёш тадбиркорларга йиллик 2,5 фоизли имтиёзли кредитлар берилмоқда», – деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, доимий ва давлат субсидияси бўйича ишга жойлашиш, қайта таълим олиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун давлат гранти ёки микрокредит олиш йўллари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари кучайтирилди.

«Бу чора-тадбирларнинг барчаси халқ турмуш даражасини оширишга қаратилган», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар