Қозоғистонда уруғчиликни қўллаб-қувватлашга 11,8 миллиард тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда далаларга экилган уруғларнинг 92 фоизи биринчи ва иккинчи навли уруғлар эди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилда экилган уруғнинг сифати ҳақида ҳам маълумот берди.

«Уруғ етишмовчилиги, жумладан, соссиялик селекция бщйича кузатилмади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган уруғлик экспертизаси ўтказилди. Натижада уларнинг 99 фоизи яхши ҳолатда эканлиги аниқланди. 92 фоизи эса экиш стандартининг 1 ва 2 тоифаларига мос келади. Умуман олганда, жорий йилда уруғчиликни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетлардан 11,8 миллиард тенге ажратилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу йил ғалла ҳосили ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўп бўлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram