Бу йил ғалла ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан 15 фоизга юқори бўлади – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бу йилги ҳосил бўйича прогнозни маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ноқулай об-ҳаво туфайли ҳосил паст бўлди. Бу йил учун қандай прогнозларингиз бор», — деб сўради Бош вазир Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йилги об-ҳаво ўтган йилгига нисбатан ҳозирча фермерлар учун қулайроқ.

Тупроқдаги намликни сақлаш бўйича барча ишлар ўз вақтида амалга оширилди. «Қазгидромет» июн ойи учун қулай прогноз бермоқда. Бу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, бу йилги ғалла ҳосили кўп йиллик ўртача даражада бўлишини кутмоқдамиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу йил ҳосилдорлик ўтган йилгидан 15 фоизга юқори бўлиши мумкин.

«Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозига кўра, 13-13,5 миллион тонна буғдой йиғиб олишни режалаштирганмиз. Агар июн ойида кутилаётган ёмғир ўз вақтида бўлса, ҳосил ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўп бўлади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар