Қозоғистонда университет битирувчилари исталган давлат хизматига танловсиз киришлари мумкин
«Қозоғистон таълим муассасаларини давлат гранти асосида муваффақиятли тамомлаган битирувчилар туман ва қишлоқлардаги қуйи лавозимларга танловсиз бевосита тайинланади. Улар туман, вилоят аҳамиятига эга шаҳар ҳокими ва масъул аппаратининг қуйи лавозимига, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ижро этувчи орган раҳбаридан бошқа лавозимга тайинланиши мумкин. Бундан ташқари, улар туман аҳамиятига молик шаҳар, қишлоқ, посёлка, қишлоқ округи ҳокими аппарати раҳбаридан бошқа лавозимларга, марказий давлат органи ҳудудий бошқармаси ва вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарнинг ижро этмайдиган давлат маъмурий лавозимларига жойлаштирилиши мумкин», - деди у.
Азамат Жолмановнинг айтишича, бу малакали ёшларни давлат хизматига рағбатлантириш, туман ва қишлоқларга ёш мутахассисларни жалб этиш, ҳудудларда кадрлар тақчиллигини камайтиришга хизмат қилади.
Муаллиф: Алихан Асқар