Қозоғистонда тоғ-кон саноати ва ишлаб чиқариш соҳасига жалб этилган инвестициялар кўпайди

ASTANА. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда ўтган йили мамлакат иқтисодиётининг қайси тармоқларига хорижий сармоя жалб этилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Соҳалар кесимида хорижий сармояларнинг энг катта миқдори тоғ-кон саноатига – 12,1 миллиард доллар, қайта ишлаш саноатига – 5,6 миллиард доллар, улгуржи ва чакана савдога – 5,08 миллиард доллар, касбий, илмий ва техник фаолиятга – 1,1 миллиард доллар, транспорт ва сақлаш - 1,1 миллиард доллар, қурилиш - 700 миллион доллар жалб этилди», — деди вазир ўринбосари.

Алмас Айдаров, шунингдек, Қозоғистон хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчи эканлигини таъкидлади. Унга кўра, ўтган йили сармоядорлар томонидан мамлакатга қарийб 28 миллиард доллар йўналтирилган.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар