Қозоғистонда талабалар учун грантлар кўпаяди

None
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда 180 минг талаба олий стипендия олади. Бу ҳақда парламентда «2024-2026 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдимоти чоғида ҚР Молия вазири ўринбосари Абзал Бейсенбекули маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, мамлакатимизда хорижий олий таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида ҳар йили хорижий олий таълим муассасалари филиалларида ўқиш 1700 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.

Шунга кўра маблағлар тақдим этилади. 2024 йилда кадрлар тайёрлаш учун жорий йилга нисбатан қўшимча 5 минг грант ажратиш, 180 минг талабага олий стипендия бериш режалаштирилган», - деди А. Бейсенбекули.

Унинг таъкидлашича, 2024 йилга қадар 15 мингга яқин талабани турар жой билан таъминлаш учун 6 миллиард тенге режалаштирилган.

«Бундан ташқари, 4000 нафар етим ва ногиронларга ётоқхоналарда яшаши учун компенсация тўланади. 2024-2026 йилларга 1,2 миллиард тенге миқдорида маблағ йўналтирилади. Илм-фанни молиялаштириш ҳажми эса жорий йил даражасидан 50 фоизга ошди ва 242 миллиард тенгени ташкил этди. Бу 616 нафар етакчи олимларнинг иш ҳақини ошириш, фундаментал тадқиқотлар билан шуғулланувчи 11 илмий тадқиқот институтини молиялаштириш имконини бермоқда. Шунингдек, 720 нафар ёш олим дунёнинг етакчи илмий марказларида амалиёт ўтайди», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар