Қозоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида 194,7 минг киши иш билан таъминланди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 286,2 минг киши иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 194 минг 700 нафар киши иш билан таъминланган бўлса, шундан 73 минг 500 нафари доимий иш билан таъминланган.

Имтиёзли иш ўринларига 121,2 минг киши жойлаштирилди. Уларнинг 13,5 минг нафари ижтимоий иш ўринларига, 7,4 минг нафари ёшлар амалиётига, жамоат ишларига 87,5 минг нафари қамраб олинди.

Шунингдек, «Биринчи иш» лойиҳаси бўйича 3,1 минг нафар, «Авлод шартномаси» лойиҳаси бўйича 92 нафар, «Кумуш ёш» лойиҳаси бўйича 9,6 минг киши иш билан таъминланди.

Сўнгги хабарлар
telegram