22:20, 31 Октябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ІТ мутахассисларининг ўртача иш ҳақи қанча
ASTANА. Кazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев Сенатнинг ялпи мажлисида ІТ мутахассисларининг ўртача иш ҳақи қанча эканлигини маълум қилди.
“2023 йилда Қозоғистонда ІТ саноати жадал ривожланди ва иш изловчилар учун энг жозибадор соҳалардан бирига айланди. ІТ компаниялар сони 17 922 тага етди. Бу 2022 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир”, — деди вазир.
Унга кўра, ІТ мутахассисларининг ўртача ойлик маоши 588 минг тенгега етган.
“Бу ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўп. ІТ секторида бандлик даражаси ҳам 12 фоизга ошиб, 187 минг кишига етди”, — деди Жаслан Мадиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ишчиларнинг маоши қанчага ошгани ҳақида ёзган эдик.