Қозоғистонда ўсмирларнинг экологик маданиятини шакллантириш учун ўқув қуроли чиқарилди

Қозоғистон Экология жамғармаси томонидан «Ёшлар ўртасида экологик маданиятни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» лойиҳаси доирасида «Ўсмирларда экологик маданиятни шакллантириш» номли услубий восита ишлаб чиқилди.
«Нашрда экологик маданиятни шакллантириш бўйича синфдан ташқари ишлар дастурини амалга ошириш имконини берувчи материаллар ўрин олган. Ўқув қуроли материалларидан маҳаллий ва хорижлик олимлар ва амалиётчи ўқитувчиларнинг машҳур методикалари ҳам ўрин олган», – дейди «Қозоғистон Экология жамғармаси» раҳбари Айгул Абдуалиева.
Услубий восита муаллифи - Л. Гумилев номидаги Евросиё миллий университети доценти Жанат Базарбекова.
Лойиҳа ташкилотчиларининг фикрича, таълим воситаси умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, шунингдек, аҳолининг экологик саводхонлигини оширишдан манфаатдор бўлган барча шахслар учун фойдали бўлади.
ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази кўмагида «Ёшларда экологик маданиятни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Фото: cisc.kz