Қозоғистонда Ozon, Wildberries маркетплейслари марказлари қурилади

ASTANА. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев мамлакатда электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида гапирди.

Қозоғистонда Ozon, Wildberries  маркетплейслари марказлари қурилади
Фото: Kazinform

– Электрон тижорат инфратузилмаси ривожланмоқда. Бугунги кунда 100 000 квадрат метрлик ўз инфратузилмасига эга бўлган янги Қозоғистон маркетплейси Teez ишга туширилди ва яқин келажакда 10 000 иш ўрни яратилади. Мазкур лойиҳага 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди. Шунингдек, жорий йилда Ozon, Wildberries маркетплейслари Астана ва Алмати шаҳарларида умумий майдони 291 минг квадрат метр бўлган 101,3 миллиард тенге сармояга эга 3 та марказ қуришни режалаштирмоқда, деди Арман Шаққалиев Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган йили Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида трансчегаравий электрон тижоратни рағбатлантириш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган.

– Электрон тижорат соҳасида халқаро ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда электрон савдолар 2020 йилдан буён тўрт баробар ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар