16:34, 18 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда озиқ-овқат инфляцияси бироз секинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда озиқ-овқат инфляцияси бироз пасайди. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида мамлакат Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши инфляциянинг асосий омили бўлди. Бу умумий инфляциянинг ярмини ташкил қилади. Озиқ-овқат инфляцияси охирги беш ой ичида биринчи марта вақтинчалик ва энг барқарор омиллар туфайли секинлашди ва жорий йилнинг октябр ойида 11,5 фоиздан 11,3 фоизга тушди. Жорий йилнинг июл-август ойларида сабзавотларни узоқ муддатли сақлаш нархлари ёз ойларига хос эмас ва сўнгги йилларда рекорд даражадаги ўсиш кузатилмоқда», - деди Ерболат Досаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай