Қозоғистонда нефть, газ, кўмир, уран, литий ва олтин нархлари қандай

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон нефтининг бир баррел нархи 73,91 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Цены на нефть, газ, уголь, уран и золото в Казахстане
Коллаж: Kazinform/ Freepik/ Pixabay/ DALL-E

Чоршанба куни нефть нархлари барқарорлигича қолди, чунки бозорлар Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришган ва ОПЕК+ йиғилишини кутмоқда, бунда ташкилот нефть қазиб олиш ҳажмини оширишни кечиктириши мумкин, дейилади Reuters хабарида. 

Табиий газ нархи 1 миллион BTU (British thermal unit - Британия иссиқлик бирлиги, 293 кВт соатга тенг) учун 3,19 долларгача кўтарилди.

Литий нархи бир ҳафта ичида бир килограмм учун 10,85 долларгача кўтарилди.

Жаҳон бозорида кўмир нархи бир тонна учун 140,7 долларни ташкил этади.

25 ноябрь ҳолатига кўра Қозоғистон кўмир нархлари навлар бўйича:

  • “Шубаркўл кўмир” – 19,7 минг тенге/тонна;
  • “Қаражира” - 17,4 минг тенге/тонна;
  • "Майкубен-Вест" - 15 минг тенге/тонна.

Ураннинг нархи бир килограмм учун тахминан 171 долларни ташкил этади.

Олтин нархи бир ҳафта ичида 84,555 долларга тушди.

Сўнгги хабарлар