Қозоғистонда муҳандислик академияси очилди
А. Байтурсинулий номидаги Қостанай минтақавий университетида 7-11 синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари учун муҳандислик академиясининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
Ташкилотчиларнинг фикрича, муҳандислик академияси ижодий фикрлаш ва муҳандислик муаммоларини ечиш кўникмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, талабаларнинг муҳандислик фанларига қизиқишини оширади.
– Муҳандислик мактабининг асосий мақсадларидан бири – иқтидорли ёшларни, биринчи навбатда, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, муҳандислик касблари ва таълим муассасаларини танлашга жалб этишдан иборат.
Муҳандислик мактаби барча абитуриентлар учун ихтиёрий асосда ишлайди. Уларга турли танлов ва олимпиадалар ўтказиладиган лабораториялар хизмат кўрсатади”, — деб ёзади Фан ва олий таълим вазирлиги.
Ташкилотчилар зерикарли маъруза ва машғулотлардан воз кечиб, ўз ҳаётини муҳандислик соҳасига бағишламоқчи бўлганларгина академияга кириши учун синфлар яратишни режалаштирган.