Қозоғистонда Миннатдорчилик куни муносабати билан 500 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади

ASTANA. Kazinform - 1 март - Миннатдорчилик куни муносабати билан маданият муассасалари томонидан жами 514 та тадбир ташкил этилади. Қозоғистонликлар шу куни хайрия концертлари, театрлаштирилган томошалар ва кўргазмаларни томоша қилади, турли акцияларда қатнашади.

Челленджи, конкурсы и акции в честь Дня благодарности проходят в столичных школах
Фото: пресс-служба акимата Астаны

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бугун пойтахтда Қозоғистондаги илк кўп миллатли “BIRLIK” қўшиқ ва рақс ансамбли тақдимоти бўлиб ўтади. Роза Бағланова номидаги “Қазақконцерт” қошида ташкил этилган ижодий жамоа жаҳон халқларининг рақсларини жонли чолғу жўрлигида профессионал даражада ижро этмоқда. Ундан кўзланган мақсад ёш авлодни турли халқлар санъати ва маданияти билан таништириш, миллий маданий кодни, Қозоғистоннинг кўп миллатлилиги ва бирлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Алмати шаҳрида Давлат академик рақс театри, Қудис Қожамияров номидаги Республика давлат академик уйғур мусиқали комедия театри, “Салтанат” давлат рақс ансамбли ва «Қазақстан камераты» классика мусиқа ансамбли хайрия концертларини ўтказади.

Чимкентда «Алғыс керуені», «Алғыс кеші» тадбирлари ташкил этилмоқда. Шаҳар кутубхоналарида ҳам мавзули кўргазмалар, ўқув соатлари режалаштирилган.

Жетису вилоятида «Алғысым шексіз» акцияси бошланди. Тадбир доирасида барча аҳоли ва меҳмонларга байрам рамзи бўлган қурт тарқатилади.

Жамбил вилоятида «Жамбыл – менің жәй атым, Халық – менің шын атым» республика шоирлар сайли, Шарқий Қозоғистон вилоятида «Ақ босаға» ва «Алтай» рақс ва фольклор-этнографик ансамбллари иштирокида «Бәріңе алғыс – благодарность всем» байрам концерти бўлиб ўтади.

Абай вилоятида ҳам хайрия акциялари, тематик кўргазмалар, учрашувлар, байрам концертлари ўтказилади.

Манғистау вилояти “Бейнеу” туман маданият уйи ходимлари Миннатдорчилик куни муносабати билан «Тегін такси» хизматини таклиф қилмоқда.

Сўнгги хабарлар