Қозоғистонда МДҲ волонтёрлари форуми бўлиб ўтади

ALMATY. Kazinform – 2026 йилда Қозоғистонда МДҲ волонтёрлари форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Алматида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида маълум қилинди.

волонтер
Фото: Kazinform

Волонтёрлар форумини ўтказиш режаси МДҲ ташқи ишлар вазирлари томонидан кенгайтирилган таркибда муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди.

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Айзада Қурманова 2024 йил кузида МДҲда волонтёрлар форумини ўтказиш ғояси Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан илгари сурилганини таъкидлади.

“Қозоғистон бу форумга биринчи бўлиб мезбонлик қилиши керак. Чунки мамлакатимизда аввал ҳам бир қанча йирик волонтёрлик тадбирлари ташкил этилган”, – дея тушунтирди Айзада Қурманова.

Кейинги форумларни МДҲнинг бошқа давлатларида ҳам устуворлик тартибида ўтказиш таклиф этилди.

Ташқи ишлар вазирлари 2026 йилда Қозоғистонда МДҲ волонтёрлар форумини ўтказиш таклифини маъқуллади.

Сўнгги хабарлар