13:55, 22 Февраль 2023 | GMT +6
Қозоғистонда март ойида ёшларга микрокредитлар берила бошлайди
ASTANА. Кazinform – Жорий йилда ёшларга 29 миллиард тенге миқдорида соддалаштирилган шартлар билан микрокредитлар бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, март ойидан бошлаб соддалаштирилган шартлар билан микрокредитлар беришни бошлаш режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 2023 йилга 29 миллиард тенге ажратилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан 5 минг 800 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар бериш режалаштирилган. Булардан ташқари грантлар бериш воситалари ҳам яратилди», - деди вазир ўринбосари
Шунингдек, у 13 февралдан даромадсиз ёшларни SМS-хабарлар орқали ишга жалб этиш лойиҳаси бошланганини маълум қилди.
– Айни кунларда бандликка кўмаклашиш марказлари мутахассислари томонидан SМS-хабар олган дастлабки 12 минг нафар фуқарони ишга жойлаштириш бўйича фаол чора-тадбирларга жалб этиш мақсадида қўнғироқ қилинмоқда, – дейди Олжас Ордабаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай