Қозоғистонда қурилиш жадал давом этмоқда

None
Фото: Виктор Магдеев
ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 10 фоиздан ортиқ ошди. Қозоғистонда қурилиш суръатлари ўсишда давом этмоқда. Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида мамлакатда қурилиш ишлари ва хизматлари ҳажми 2,4 триллион тенгедан сал кўпроқни ташкил этди ва бу ўтган йилга нисбатан 12,3 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида ҳудудлар қурилишнинг драйверига айланган. Қурилиш ишлари ҳажми Жетису вилоятида 87,6 фоизга, Абай вилоятида эса 66,1 фоизга ошди. Қолган ҳудудларда ҳам икки хонали ўсиш кузатилди.

Янги квадрат метрлар бўйича анъанавий равишда мегаполислар етакчилик қилмоқда: Астана шаҳрида деярли 1,6 миллион «квадрат» (28,3 фоизга кўп), Алматида – 1,23 миллион (ўсиш 42 фоиз) фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг бундай кўлами иқтисодиётнинг ёрдамчи тармоқлари: қурилиш, пардозлаш материаллари ва муҳандислик ускуналари ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

Трендлар - муваффақият калитидир

Қурилиш компаниялари учун рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун ўз саноатидаги сўнгги тенденцияларга риоя қилиш муҳимдир. Бунга Қозоғистонда ўтказиладиган кўргазмалар ёрдам беради.

Масалан, жорий йил 6-8 сентябрда Алмати шаҳридаги «Атакент» кўргазмалар марказида бир вақтнинг ўзида иккита шундай тадбир бўлиб ўтади. «KazBuild 2023» 29-халқаро қурилиш ва интерьер кўргазмаси ва «Aquatherm Almaty 2023» иситиш, сув таъминоти, сантехника, кондиционер ва вентиляция учун маиший ва саноат ускуналарининг 15-халқаро кўргазмаси ташкил этилади.

KazBuild кўргазмасида 22 мамлакат, жумладан Қозоғистон, Германия, Греция, Ҳиндистон, Хитой, Италия ва бошқа яқин ва узоқ хориж давлатларидан 351 компания иштирок этади. Улар биргаликда ташриф буюрувчиларга қурилиш материаллари ва ускуналари, пардозлаш материаллари ва интерьер соҳаларидаги энг янги технологияларни тақдим этади.

Aquatherm Almaty иштирокчилари иситиш ускуналари, қувурлар, насослар, иқлимни назорат қилиш ускуналари, сув тозалаш тизимлари ва бошқа кўплаб нарсаларни тақдим этади.

Ҳаммаси бўлиб дунёнинг 16 давлатидан, жумладан Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Чехия, Туркманистон, Польша, Россия, Сингапур ва бошқа мамлакатлардан 228 та компания иштирок этади.

Қайд этиш жоизки, иккита кўргазмада 147 компания илк бор иштирок этмоқда.


Сўнгги хабарлар