Қозоғистонда “Құлагер” адабий танлови эълон қилинди

ALMATY. КAZINFORM - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида Миллий спорт турлари ассоциаwияси ва Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида “Құлагер” республика адабий танлови эълон қилинди.

ҚР ёзувчилар уюшмаси
Фото: ҚР ёзувчилар уюшмаси

Миллий танлов шеърият, наср, болалар учун асарлар, комикс, драматургия, ҳужжатли наср, фантастик ёки мифологик асарлар йўналишлари бўйича ўтказилади. Иштирокчилар асосий эътиборни миллий спорт турларига қаратишлари керак. Унда ҳар қандай ёзувчи иштирок этиши мумкин. Бироқ, фақат илгари нашр этилмаган асарларни тақдим этиши керак. Асарлар 22 июнгача қабул қилинади. Ҳар бир йўналишнинг бош соврини 2 миллион тенгени ташкил этади.

Танловдан кўзланган асосий мақсад – миллий спорт турларини тарғиб қилиш ва ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни миллий спорт турлари ҳақида янги асарлар ёзишга ундашдан иборат.

Ёзувчилар
Фото: ҚР Ёзувчилар уюшмаси

 

Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Мереке Қулкенов бадиий адабиётда миллий манфаатларга мос келадиган асарлар улушини ошириш зарурлигини таъкидлади.

“Санъат орасида энг қадрлиси бадиий адабиётдир. Бинобарин, “Құлагер” адабий танлови ижодкор зиёлилар, адиблар учун жуда муҳим. Ёш авлоднинг китоб ўқишга қизиқишини уйғотиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз”, — деди Мереке Қулкенов.

Миллий спорт турлари ассоциацияси президенти Исламбек Салжанов республика адабий танловининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Ёзувчилар
Фото: ҚР ёзувчилар уюшмаси

 

“Маълумки, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев миллий мафкура ва янги ижтимоий одоб-ахлоқни шакллантиришга эътибор қаратди. Шу билан бирга, жорий йилда ўтказиладиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида ижодкорлар ўртасида “Құлагер” республика кўрик-танлови эълон қилингани ҳам қувонарли бўлди. Албатта, танлов номи тасодифан танланмагани маълум. Чунки Илияс Жансугировнинг “Құлагер”и ҳеч қачон эскирмайдиган, мангу ёш шеъриятдир. Қозоқ адабиётига янги номлар, янги асарлар қўшилиб, миллий адабиётимизни бойитади, деб ўйлайман”, — деди Исламбек Салжанов.

Сўнгги хабарлар