Қозоғистонда коллеж ўқувчилари янги стандарт дастур бўйича ўқийдилар

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб мамлакат коллежлари янги намунавий ўқув дастурига ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб коллежларда 6 та йўналиш ва 16 та фан бўйича янги намунавий ўқув дастурлари жорий этилади. Улар орасида педагогик, ижтимоий-иқтисодий, техник-технологик, бадиий-технологик, аграр-технологик, ижтимоий-гуманитар йўналишлар бор.

Янги намунавий ўқув дастурларида иш берувчининг талаблари ва ҳудудий хусусиятлар ҳисобга олинган бўлиб, соатлар сони ва мавзулар мазмунини 25 фоизгача ўзгартириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, коллежга ўқишга кираётганларнинг 80 фоизи 9-синф битирувчилари. Улар биринчи курсда умумтаълим фанларини ўрганадилар. Илгари коллежлар умумий ўрта таълимнинг намунавий ўқув дастурлари асосида ташкил этилган бўлса, эндиликда фанлар ўқувчилар танлаган касбига йўналтирилган амалий машғулотларда ўқитилади.


Сўнгги хабарлар
telegram