Қозоғистонда қишлоқда ветеринар кадрлар тайёрлаш квотаси 70 фоизга оширилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазирлигига қишлоқ жойларида ветеринария мутахассисликлари бўйича квотани 30 фоиздан 70 фоизга ошириш таклиф этилди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020-2021 ўқув йилида 1283 нафар ветеринария мутахассиси тайёрланган. Кадрлар тайёрлаш (ветеринария) учун ҳар йили 825 та таълим гранти ажратилса, 2021 йилда грантлар сони 50 тага ёки 6,3 фоизга ошади, – деди вазир.

Унинг айтишича, қишлоқ жойларда ветеринария мутахассисларини жойлаштириш ва ишга жойлаштириш масалаларини ҳал этиш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

1. Ветеринария мутахассисликлари бўйича қишлоқ жойларидаги квотани бугунги кундаги 30 фоиздан 70 фоизга ошириш бўйича Таълим ва фан вазирлигига таклиф киритилди.

2. Таълим муассасаларига ўқишга киришда мотивацияга эга абитуриентларга устунлик берилади.

3. Миллий иқтисодиёт вазирлигига «Диплом билан қишлоққа» дастури бўйича ветеринария шифокорларига бериладиган ёрдам пули миқдорини 20 фоизга ошириш бўйича таклиф тайёрланмоқда.

«Юқоридаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ўқув жараёни сифатини ошириш ва ветеринария соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга замин яратади. Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилотининг «Ҳайвонлар ҳудудий саломатлиги тўғрисида»ги кодекси тавсияларига мувофиқ, ўзини-ўзи тартибга солувчи жамоат ташкилоти – ветеринария низом органини ташкил этиш ва унинг фаолияти бўйича ишларни олиб бориш таклиф этилмоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram