Қозоғистонда “Келажак ўйинлари” турнирини ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси ташкил этилди
ASTANA. Kazinform – “Келажак ўйинлари”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита топшириғига мувофиқ «Қазспортинвест» акциядорлик жамияти негизида ихтисослаштирилган дирекция ташкил этилди.

ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, дирекциянинг вазифаси 2026 йилда Астана шаҳрида ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” кўп спорт тури бўйича халқаро турнирни ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакат спортида муҳим воқеа бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 13 октябрь куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтган расмий маросимда Қозоғистон 2026 йилда анъанавий спорт ва киберспортни ўзида мужассам этган ноёб турнир – Phygital Games of the Future турнирини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
2026 йилги мусобақани ташкил этиш учун Қозоғистондан ташқари Перу ва Чили давлатлари ҳам ариза топширган.
Президент танловни Қозоғистонда ўтказишни таклиф қилгани ҳақида ёзган эдик.