2026 йилда Қозоғистонда “Келажак ўйинлари” ўтказилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 2026 йилда анъанавий спорт ва киберспорт турларини ўзида мужассам этган ноёб турнир – “Phygital Games of the Future”ни ўтказиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Мазкур турнир мезбонлиги учун Қозоғистондан ташқари Перу ва Чили ҳам ариза топширган. Танлов иштирокчилари жисмоний ва рақамли форматларни бирлаштирган дастурларда рақобатлашадилар.
“Келажак ўйинлари”ни Қозоғистонда ўтказиш ташаббуси 2024 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган илк ўйинларнинг очилиш маросимида президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан илгари сурилган эди. Келаси йилги турнир БААда, 2026 йилда эса Астанада ўтказилади.
“Қозоғистонда электрон спорт жадал ривожланмоқда. 2018 йилдан бери Қозоғистон ҳудудида киберспорт бўйича 140 дан ортиқ турнирлар ташкил этилди. Унда 40 мингдан ортиқ киши иштирок этди. “Келажак ўйинлари”ни муваффақиятли ўтказиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз”, – деди Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Роллан Сериков.
Бунгача Phygital International вакиллари мусобақани Қозоғистонда ўтказиш имкониятларини баҳолаш учун Астанага келганди. Қозоғистон киберспорт федерацияси 2026 йилда Астана шаҳрида ўтказиладиган “Келажак ўйинлари”га тайёргарликни бошлади.