Қозоғистон таълим муассасалари тизимида қанча ётоқхона фаолият кўрсатади

ётоқхона
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги Kazinform агентлиги сўровига жавобан талабаларнинг ётоқхона билан таъминланганлиги ҳақида маълумот берди.

“Бугунги кунда мамлакатимизда олий ва олий таълимдан кейинги таълим билан шуғулланувчи 104 та ташкилот негизида 411 та ётоқхона фаолият кўрсатиб келяпти. Уларнинг сиғими 108 091 ўринни ташкил этади. Ётоқхоналардан 79 таси 5031 ўринга мўлжалланган хостеллардир. Шундай қилиб, 108 минг талаба ўз таълим муассасалари ётоқхоналарида, ижарага олинган ётоқхоналарда, хостелларда, меҳмонхоналарда истиқомат қилади”, — дейилади жавобда.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларида талабалар сони 592,7 минг кишини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар