Қозоғистонда қанча электромобил бор

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда енгил автомобиллар, юк машиналар ва автобуслар рўйхатга олинган. 2024 йилга келиб мамлакатда электр транспорт воситаларининг умумий сони 1,6 баробарга ошган.

электромобиль
Фото: ЎР Статистика агентлиги

ҚР Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда электромобиллар сони 12587 донага етган. Бир йил аввал рўйхатга олинган электромобиллар сони 7680 тани ташкил этган. Бу енгил ва юк машиналарига, автобусларга ҳам тегишли.

“Ўсиш айниқса енгил автомобиллар орасида сезиларли: уларнинг сони 7 383 тадан 12 119 та электромобилга кўпайди”, — дея таъкидлади ҚР Миллий статистика бюроси.

Унга кўра, Алмати электромобиллар сони бўйича етакчилигича қолмоқда. 2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, шаҳарда 7 309 та электромобиль рўйхатга олинган.

Ундан кейинги ўринларда 1 510 та электромобиль билан Астана ва 638 та электр энергияси билан ишлайдиган автомобиллар ҳисобига Алмати вилояти жойлашган.

Бугунги кунда Қозоғистон йўлларида 338 та электр юк машинаси ва 130 та автобус ҳаракатланяпти.

Сўнгги хабарлар