19:08, 20 Август 2024 | GMT +6
Қозоғистонда қачондан бошлаб такси ҳайдовчилари мажбурий тиббий кўрикдан ўтади
ASTANА. Кazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Қозоғистонда такси ҳайдовчиларининг тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳақида фикр билдирди.
Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида вазир тегишли тузатишлар ишлаб чиқилаётганини айтди. Ҳайдовчилар ишини бошлашдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш кўриб чиқилмоқда.
“Бу йил эмас, балки келгуси йилда ишга туширилиши мумкин. Айнан қачон жорий этилишини эълон қиламиз. Чунки бу борада давлат органлари ҳам, интернет агрегаторлари ҳам (InDriver ва Yandex) тегишли тайёргарликдан ўтиши керак”, — деди М. Қарабаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бозорига янги такси хизмати кириши мумкин.