18:10, 20 Август 2024 | GMT +6
Қозоғистон бозорига янги такси хизмати кириши мумкин
ASTANA. Кazinform - Эстониянинг Bolt компанияси Қозоғистон билан такси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.
“Бошқа халқаро агрегаторлар ҳам бозоримизга киришга ҳозирлик кўрмоқда. Масалан, Boltдан таклиф бор. Ушбу Эстония компанияси Европада жуда машҳур. Улар биз билан боғланиб, мамлакатимиз бозорини кўриб чиқишмоқда. Агар ушбу компания хизматни ишга туширишга қарор қилса, биз уларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди М. Қарабаев.
Унинг сўзларига кўра, бозорга янги компания кирса, бу рақобат мамлакатда такси нархларининг арзонлашишига хизмат қилади.