Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари йўлга қўйилди
«ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги топшириғига кўра, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Қозоғистон нодавлат нотижорат ташкилотларидан «Zhas Project» лойиҳасини амалга ошириш учун аризаларни қабул қилишни бошлади. Мазкур лойиҳа ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастури доирасида Алмати, Қарағанди, Манғистау ва Туркистон вилоятларида синов режимида амалга оширилади.
Ушбу ҳудудларнинг ҳар бирида муайян лойиҳани молиялаштириш учун 1 миллион тенгелик 63 та кичик грант ажратилади.
Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёшларни ўз маҳаллаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, самарали бандлигини таъминлашга кенг жалб этиш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан грант танловига аризаларни қабул қилиш 17 июнга қадар давом этади.