22:05, 17 Май 2023 | GMT +6
Қозоғистонда ишсиз ёшлар SMS орқали ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида хабардор қилинди
ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 23-35 ёшдаги 25 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш имконияти ҳақида SМS-хабарлар юборди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Хусусан, бир вақтнинг ўзида ёшларга иш қидириш, бепул таълим олиш ва бандлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган бошқа чора-тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси Enbek.kz портали, бандликка кўмаклашиш давлат маркази ёки 1414 ягона алоқа маркази орқали ишга жойлашиш, ишини йўқотиш муносабати билан ижтимоий нафақалар ва бошқа давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича маслаҳат олиши мумкин.
2023 йил 1 январдан Қозоғистонда Оиланинг рақамли картаси жорий этилди. У давлат органларининг ахборот тизимлари маълумотлари асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни аниқлайди ва уларга проактив форматда ёрдам кўрсатади.