Қозоғистонда интернет фойдаланувчилари улуши 93 фоизга етди
ASTANA. Kazinform - Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари куни муносабати билан Ҳукумат матбуот хизмати Қозоғистоннинг бу борадаги асосий ютуқлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.
БМТ маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёнинг 193 мамлакати ичида Қозоғистон телекоммуникация инфратузилмаси индекси бўйича 42-ўринни эгаллаган. Мамлакатда интернетдан фойдаланувчиларнинг улуши 93 фоизга етади.
Жорий йилда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш даражаси бўйича Қозоғистон БМТ Халқаро электралоқа иттифоқининг Глобал киберхавфсизлик индексига кўра, МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлди.
Охирги 10 йил ичида давлат хизматлари сони икки баравардан зиёд ошди. 2024 йилнинг биринчи ярмида фойдаланувчиларга махсус илова ва хизматлар орқали 33 миллион хизмат кўрсатилди. Биргина жорий йил октябрь ойида QR кодлар ёрдамида 8 миллион имзо, Digital ID тизими орқали 18 миллион идентификация қилиш амалга оширилди.
Аввалроқ ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ербол Оспанов маълум қилганидек, 2025 йил январь ойидан бошлаб 8 турдаги тиббий маълумотномалар, жумладан, касаллик варақаси ва 075/У шаклдаги маълумотномалар фақат электрон шаклда берилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бошқа рақамли ютуқлар ҳақида батафсил маълумотни Ҳукумат матбуот хизматининг видеолавҳасида топишингиз мумкин.