2025 йилда Қозоғистонда бир нечта тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади

ASTANA. Kazinform - Келгуси йилдан бошлаб Қозоғистонда айрим тиббий маълумотномалар қоғоз кўринишда берилмайди, улар электрон форматга ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ербол Оспанов маълум қилди.

2025 жылы бірнеше медициналық анықтама электронды түрде беріледі
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

“Келгуси йилдан бошлаб 8 та тиббий маълумотнома, жумладан, касаллик варақаси ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси фақат электрон шаклда берилади. Беморлар энди қоғоз сертификатларни ўзлари билан олиб юришлари шарт эмас. Фуқароларнинг розилиги билан электрон маълумотномалар керакли муассасаларга юборилади. Мазкур хизматларни электрон форматга ўтказиш мақсадида ҳозирда “Амбулатор-клиник ёрдам” АТ орқали ахборот тизимларини интеграциялаш ишлари олиб борилмоқда”, — деди Ербол Оспанов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, фуқаролар “EGOV mobile” мобиль иловасининг «eDensaulyq» бўлимига кириб, шахсий тиббий маълумотлардан фойдаланишлари мумкин.

Кейинги йилдан бошлаб қуйидаги тиббий маълумотномалар электрон форматга ўтказилади:

- касаллик варақаси;

- 075/у тиббий маълумотнома;

- 026/у тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси;

- 073/у транспорт воситасини бошқариш учун рухсатнома;

- 069 / у санатор-курорт картаси;

- 052-2 /у боланинг соғлиғи паспорти;

- 076 /у қуролга рухсат олиш;

- 038 / у вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги варақаси.

Сўнгги хабарлар