Қозоғистонда илк бор элит баскетбол турнири ўтказилади
ALMATY. Kazinform - 13-14 июлда Алмати шаҳрида илк бор баскетбол бўйича 3х3 тоифасида World Tour турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Унда саралашдан ўтган 12 та халқаро жамоа иштирок этади.
Ташкилотчи World Tour Masters Almaty-2024 турнирига ўзи танлаган битта жамоани (Wild Card деб аталади) киритиш ҳуқуқидан ташқари Қозоғистон Республикаси Баскетбол федерацияси 2 та жамоани қўшиши мумкин. Ўша квоталар 15-16 июнда Атирауда FIBA ҳомийлигида ўтказиладиган «Atyrau Quest» турнири ғолибларига берилади. Қозоғистон жамоалари ушбу турнирда 3х3 баскетбол бўйича Қозоғистон чемпионати босқичларида иштирок этади.
Айтиш жоизки, 3х3 баскетбол бугунги кунда энг жадал ривожланаётган ва таассурот қолдирувчи спорт турларидан бири бўлиб, ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Жаҳон турнири Алматида ўтказилиши - мамлакатда 3х3 баскетболининг ривожланишига туртки бўлиб, шаҳар ва мамлакат спорт тарихида қолади.
World Tour Masters Almaty-2024 ташкилотчилари Алмати шаҳар маъмурияти, 3x3 Pilot Sports лойиҳаси промоутери. Турнир Қозоғистон баскетбол федерацияси кўмагида ўтказилади.