18:35, 15 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда икки нафар Ўзбекистон фуқаролари автомашина ўғирлаб, аварияга сабаб бўлди
13 ноябрь куни кечқурун патруль полицияси Volkswagen Passat автомобилидан шубҳаланишган. Ҳайдовчи полициянинг автомашинани тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмай, ҳайдашда давом этган ва Орал шаҳрининг Абдолов кўчасидаги уй дарвозасига бориб урилган, деб хабар беради Кazinform агентлиги Polisia.kzга таяниб.
“Маълум бўлишича, машинада 1996 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўртача маст ҳолатда бўлган. Қоидабузарлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бундан ташқари, машина ўғирланган. Эгаси Байтерек туманида яшайди”, – дейилади полиция хабарида.
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 200-моддаси, 2-қисми бўйича судгача тергов ишлари бошланган.