Қозоғистонда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган дунёдаги энг узун кўча ободонлаштирилади
PETROPAVL. Кazinform — Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилояти, Петропавл шаҳридаги Қозоғистон Конституцияси кўчасини ободонлаштириш режалаштирилган.

Кўпчилик Қозоғистон Конституцияси кўчасини Алмати Арбатига қиёслайди. Йилнинг қайси фаслида бўлишидан қатъи назар, бу сайр қилаётган одамларни топиш мумкин. Энди бу кўча тубдан ўзгариб, янги қиёфа касб этади.
Петропавл шаҳар ҳокими Серик Муҳамедиевнинг айтишича, лойиҳа уч босқичда амалга оширилади.
— Бу кўча шаҳар аҳолисининг севимли дам олиш маскани бўлиб, у дунёдаги энг узун пиёдалар кўчаси деб аталади. Лойиҳа кўчаларни кенгайтириш, ёритиш ва йўл сиртини янгилашни ўз ичига олади. Бундан ташқари, янги меъморий элементлар қўшилади. Биз яшил боққа тегмаймиз, — дейди Петропавл шаҳар ҳокими.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида кўча бўйида жойлашган тадбиркорлик объектлари ҳам қамраб олинади. Барча савдо нуқталари ва офислар бир хил меъморий услубда безатилади.
— Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўз маблағлари ҳисобидан ўз биноларининг фасадларини белгиланган талаблар асосида тартибга келтириши талаб этилади. Умумий овқатланиш корхоналари кўчада хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этиш имкониятига эга бўлади, – дейди Серик Мухамедиев.
Эслатиб ўтамиз, Петропавлдаги мактаб биноси қурилганига қарийб 1,5 аср бўлгани ҳақида хабар берган эдик.