Қозоғистонда газлаштириш даражасини 65 фоизгача ошириш режалаштирилган
ASTANA. Kazinform - ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев мамлакат ҳудудида газ қазиб олиш режаси ва механизмлари ҳақида тушунтириш берди.

“2030 йилгача аҳолини газлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш режалаштирилган. 2023 йил якунларига кўра, газлаштириш даражаси 60 фоизни ташкил этди, яъни 12 миллион аҳоли газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Жорий йилда газлаштиришни давом эттириш учун 90,4 миллиард тенге маблағ йўналтирилди, бу эса 244 минг аҳолини газ билан таъминлаш ёки газлаштириш даражасини 61,1 фоизга етказиш имконини беради”, — деди А.Сатқалиев.
Унинг таъкидлашича, инвестиция лойиҳаларини зарур газ билан таъминлаш мақсадида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар орасида:
- “Бейнеу – Бозой – Чимкент” магистрал газ қувурининг иккинчи линиясини қуриш;
- "Ақтўбе-Қостанай" магистрал газ қувурини қуриш;
- “Сариарқа” қувурининг навбатдаги босқичини амалга ошириш;
- “Талдиқўрған-Ушарал” магистрал газ қувурини қуриш.
“Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобга олинган.