10:47, 23 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ёшларга имтиёзли кредитлар бериш: 5300 дан ортиқ ариза қабул қилинди ва 3344 та лойиҳа маъқулланди.
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш мақсадида «Аграр кредит корпорацияси» АЖ орқали ёшларга имтиёзли кичик кредитлар бериш механизми ишга туширилди.
Жорий йилнинг 10 август ҳолатига кўра, 5300 дан ортиқ ариза келиб тушди ва 3344 та лойиҳа маъқулланди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
2577 та лойиҳани амалга ошириш учун 11,4 миллиард тенге кредитлар ажратилди. Бошқа лойиҳалар ҳам молиялаштирилмоқда.
Қарз олувчиларнинг мутлақ кўпчилиги чорвачилик, хизмат кўрсатиш, савдо, ўсимликчилик ва енгил саноат каби соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширувчилардир.
Эслатиб ўтамиз, кредит 21-35 ёшдаги фуқароларга ўз бизнесини очиш ёки кенгайтириш учун берилади.
2023 йилда жами 29 миллиард тенге миқдорида 5796 та кичик кредит бериш режалаштирилган.