Қозоғистонда ёшлар тўғрисидаги янги қонун кучга кирди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонун кучга кирди, дея хабар беради Кazinform Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда ёшлар тўғрисидаги янги қонун кучга кирди

Мазкур қонунга кўра, кечадан бошлаб Қозоғистонда ёшларнинг ёши 35 ёшга оширилди.

Яъни, ёшлар улуши 3,7 миллиондан 6 миллионга ошган.

Эндиликда 35 ёшгача бўлган фуқаролар ёш оилалар учун чегирмалар, енгиллаштирилган кредитлар ва бошқа имтиёзларга эга бўладилар.

Бундан ташқари, ёшлар ривожланиш индекси, вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар (NЕЕТ ёшлари), ёшлар иши бўйича мутахассис ва ёшлар меҳнат отряди тушунчалари расман қўлланилади.