Қозоғистонда электромобиллар сони 1,8 баробар ошди

ASTANA. Kazinform – 2024 йил сентябрь ойида 163,9 минг дона автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга камдир, дея хабар беради Миллий статистика бюроси.

электромобиль
Фото: freepik

2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 5 614,7 минг донани ташкил қилди. Уларнинг 88 фоизини енгил автомобиллар, 9,9 фоизини юк автомобиллари, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади.

Фойдаланилаётган ёқилғи турига кўра автотранспорт воситаларининг 81,9 фоизи бензинда, аралаш ёқилғида бошқариладиган автомобилларнинг улуши 7,4 фоиз, дизель ёқилғиси 7,1 фоизни ташкил этади. Газда юрадиган автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 минг 213 донага кўпайди, автомобиллар умумий сонидаги газ баллонли автомобилларнинг улуши 0,3 фоизни ташкил этди.

Яна 11 минг 706 дона автомобиль электр энергияси билан юради ва уларнинг умумий автомашиналар сонидаги улуши 0,2 фоизни ташкил этди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар сони 1,8 баробар ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Электромобиллар инсон саломатлиги учун хавфлими деган саволга Kazinform мухбири таҳлил ўтказди.

Сўнгги хабарлар